Линклар

Вьетнамдаги тошқинда 34 киши ҳалок бўлди


Вьетнамда жала туфайли юзага келган сув тошқини оқибатида камида 34 киши нобуд бўлди, 11 киши дараксиз йўқолди. Бу ҳақда France-Presse агентлиги Вьетнам расмийларига таянган ҳолда хабар тарқатди.

Табиий офат туфайли юз мингдан зиёд уйни сув босган, автомобил йўллари ва темирйўлларга шикаст етган.

Мазкур тошқин сўнгги ўн йил ичида Вьетнамда содир бўлган энг катта табиий офат экани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG