Линклар

Украинанинг Львов шаҳрида якшанба куни мамлакатнинг Европа Иттифоқига қўшилиши ёқланган митинг бўлиб ўтди.

Мингга яқин одам иштирок этган мазкур тадбирда иштирокчилар қўлларида “Москвадан нари тур!”, “Бизнинг танлов – Бирлашган Европа!” каби шиорларни тутиб турдилар.

Митингда Львов университети профессори Иван Вакарчук иштирокчиларнинг Украина элига мурожаати лойиҳаси ўқиб эшиттирди. Унда, жумладан: “Бизни Верховная Рада (Украина парламенти – таҳр.) томонидан евроинтеграцион қонунлар қабул қилинишининг чўзилиши, долзарб муаммоларни ҳал қилиш бўйича Украина президенти ва ҳукуматининг позициясидаги пойма-пойлик ташвишга солаяпти, бу эса Ассоциация имзоланишини хавф остига қўймоқда”, дейилган.
XS
SM
MD
LG