Линклар

logo-print

Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектларини Интернет орқали рўйхатдан ўтказиш имконияти пайдо бўлди


Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатларни эндиликда Интернет орқали ҳам топшириш мумкин. Норма.уз сайтининг хабар қилишича, бу ҳақдаги қарорни Ўзбекистон президенти жорий йилнинг 14 ноябрь куни имзолаган.

Интернет орқали тақдим этилаётган ҳужжатларга аризачининг электрон рақамли имзоси қўйилган бўлиши лозим.

Айни пайтда тадбиркорлик субъекти номи ўзгартирилганда ёки қайта ташкил этилгандагина аризачи қайд органига айрим ҳужжатларнинг асл нусхаси, муҳр ва штампни шахсан тақдим этиши шарт бўлади.

Қарорда тадбиркорлик субъектларини электрон ҳужжатлар ёрдамида рўйхатга олиш Интерактив давлат хизматларининг ягона порталидаги фойдаланувчининг шахсий кабинети орқали амалга оширилиши айтилган.
XS
SM
MD
LG