Линклар

Путин Руҳоний билан Эрон ядровий дастурини муҳокама қилди


Россия Президенти Владимир Путин Эрон раҳбари Ҳасан Руҳоний билан телефон суҳбатида Теҳроннинг ядровий дастурига доир кўп йиллик мунозараларга якун ясашнинг “ҳақиқий имконияти” пайдо бўлди, деган фикрни билдирди. Кремль матбуот хизматининг маълум қилишича, Путин билан Руҳоний ўртасида телефон суҳбати душанба куни Россия раҳбари илтимосига кўра ўтказилган.

Жорий ҳафтада Женевада Эрон билан олти қудратли давлат вакиллари ўртасида мазкур масала юзасидан музокараларнинг давом этиши кутилмоқда. 20 ноябрга белгиланган сўзлашувларда 5+1 гуруҳига кирувчи АҚШ, Россия, Хитой, Британия, Франция ҳамда Германия вакиллари қатнашади.

Кремль матбуот хизматининг билдиришича, Руҳоний Россиянинг Эрон ядровий дастурига оид мунозараларни бартараф қилишдаги уринишларини юқори баҳолаган.

Ғарб давлатлари Эронни яширин тарзда ядровий қурол ишлаб чиқаришга уринаётганликда айблаб келади. Теҳрон бу айбловларни рад қилиб, ўз ядровий дастури тинч мақсадларни кўзлашини айтади.
XS
SM
MD
LG