Линклар

Олланд давлат раҳбари рейтингининг пастлиги бўйича янги рекорд ўрнатди


Франция президенти Франсуа Олланд.

Франция президенти Франсуа Олланд.

Франция президенти Франсуа Олланднинг мамлакат аҳолиси орасида эътибори тобора пасайиб бормоқда.

Ifop ижтимоий тадқиқотлар институти томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, ноябрь ойида Олланднинг рейтинги яна 3 фоизга пастлаган – эндиликда францияликларнинг 20 фоизигина ўз президенти ишидан қониқиш билдирмоқда. Бу сўнгги ярим аср ичида Францияда давлат раҳбари фаолиятидан қониқиш бўйича энг қуйи кўрсаткичдир.

“Президент Франсуа Олланд фаолияти сизни қанчалик қониқтиради?” деган саволга сўралганларинг фақат 2 фоизигина “тўла қониқтиради”, 18 фоизи эса “қониқтиради” деб жавоб берган. Айни пайтда сўралганларнинг 79 фоизи президент Олланд фаолиятидан қониқмасликларини билдирган, 1 фоизи эса ўз фикрини билдиришни истамаган.
XS
SM
MD
LG