Линклар

logo-print

Ҳаитида намойишчилар полиция билан тўқнашди


Ҳаити полицияси пойтахт Порт-о-Пренс яқинида ўтказилган кўп минг кишилик норозилик намойиши иштирокчиларига қарши кўздан ёз сиздирувчи газ қўллади.

Маълумотларга кўра, мамлакат президенти Мишель Мартейи истеъфосини талаб қилаётган намойишчилар кўчаларда ғилдираклардан тўсиқлар ясаб, уларни ёқиб юборганлар, тўхтаб турган автомобиллар ойналарини пачоқлаганлар, айримлари эса полициячиларга қарата тош отганлар.

Мазкур намойиш 2011 йилнинг май ойида Мартейи ҳокимият тепасига келганидан буён ўтказилган норозилик тадбирларининг энг каттаси экани айтилмоқда.

Ҳаитидаги мухолифат вакиллари иддаосича, Мартейи ҳамон мамлакатни қашшоқ ҳолга келтирган озчилик манфаатларини ҳимоя қилмоқда.

Дунёдаги энг камбағал мамлакатлардан бири бўлиб ҳисобланган Ҳаити хориждан келадиган иқтисодий ва инсонпарварлик ёрдамига қарамдир.

Ҳаитидаги БМТ тинчликпарвар кучлари вакилига кўра, сўнгги пайтларда мамлакатнинг айрим жойларида жиноятчилик билан боғлиқ вазият сезиларли даражада ёмонлашган, одам ўлдириш ҳолатлари кўпайган.

Ўтган ой БМТ Хавфсизлик кенгаши Ҳаитида тинчликпарвар кучларнинг юриш муддатини 2014 йил октябригача узайтирганди.
XS
SM
MD
LG