Линклар

Германия канцлери Киевни жиддий демократик ислоҳот бошлашга чақирди


Германия канцлери Ангела Меркел Бундестагда чиқиш қилмоқда, 2013 йилнинг 18 ноябри.

Германия канцлери Ангела Меркел Бундестагда чиқиш қилмоқда, 2013 йилнинг 18 ноябри.

Германия канцлери Ангела Меркел Украинанинг Европа Иттифоқи билан ассоциация тўғрисидаги келишувни имзолаш учун зарур бўлган шартларни бажариш истагининг бор ёки йўқлиги ноаниқлигича қолаётганини билдирди.

Украинанинг Европа Иттифоқи билан ассоциация тўғрисидаги шартнома имзолаши йўлидаги Брюссель талаб қилаётган шартлардан бири Киев томонидан демократик ислоҳотлар ўтказилиши эди. Шунингдек, Европа Иттифоқи ҳозирда қамоқда бўлган собиқ бош вазир Юлия Тимошенконинг озод этилишини ҳам талаб қилмоқда.

Душанба куни Бундестагда (Германия парламенти) чиқиш қилган Ангела Меркел Украинани ислоҳотлар ўтказиш учун жиддий қадамлар қўйиш ва шу орқали Европа билан интеграцияни истаётганини намойиш қилишга чақирди. Меркел, агар Киев шартнома имзолаш учун зарур бўлган шартларни бажарса, Европа Иттифоқи Россия томонидан ўтказилаётган иқтисодий босимни сусайтиришда ёрдам беражагини билдирди. Москва Украинанинг собиқ совет давлатлари билан тузилган Божхона иттифоқига қўшилишини истайди.
XS
SM
MD
LG