Линклар

logo-print

Каримов Путинга ҳамдардлик билдирди


Қозон аэропортига йиғилганлар авиаҳалокат қурбонларини ёдга олишмоқда, 2013 йилнинг 18 ноябри.

Қозон аэропортига йиғилганлар авиаҳалокат қурбонларини ёдга олишмоқда, 2013 йилнинг 18 ноябри.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Қозон аэропортида йўловчи самолёт ҳалокатга учраб, кўплаб инсон қурбон бўлгани муносабати билан Россия президенти Владимир Путинга таъзия изҳор этди. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати маълум қилади.

Якшанба куни “Татаристон” авиаширкатига қарашли Boeing-737 самолёти Қозон аэропортига қўнаётган пайтда ҳалокатга учраган, бунинг оқибатида самолёт бортидаги 50 кишининг ҳаммаси нобуд бўлганди. Қурбонлар орасида Татаристон президентининг ўғли Ирек Минниханов ҳамда Россия Федерал хавфсизлик хизматининг Татаристон бошқармаси раҳбари Александр Антонов ҳам бўлган.

Россия расмийлари авиаҳалокат сабаблари ўрганилаётгани, ҳалокатга учраган самолёт “қора қути”лари топилиб, экспертиза учун Москвага юборилганини билдирмоқдалар.
XS
SM
MD
LG