Линклар

“Тожик Эйр” авиакомпаниясининг Душанбе – Москва йўналишида қатнайдиган учоқлари Бишкек орқали парвоз қилмоқда.

Озодлик радиоси қирғиз хизматининг хабар қилишича, Тожикистонда авиакеросин қимматлиги боис “Тожик Эйр”дан ташқари "Ист Эйр", "S7 Эйрлайнс" ширкатлари самолётлари ҳам Бишкек орқали учмоқда.

“Тожик Эйр”нинг Истамбул, Теҳрон ва Сочига қатновчи учоқлари Туркманобод орқали парвоз қилаётгани хабар қилинди.

Маълумотларга қараганда, бир тонна авиакеросиннинг нархи Туркманободда 1081 доллар, Бишкекда 1140 доллар, Алматида 1393 доллар, Душанбеда 1900 доллардир.

Ўзбекистон бўйича маълумот йўқ.
XS
SM
MD
LG