Линклар

Украина парламенти бош вазир Юлия Тимошенконинг чет элда даволанишига рухсат берувчи қонун лойиҳасини бугун кўриб чиқиши кутилмоқда.

Украинанинг Европа Иттифоқи билан ассоциацияга кириши тўғрисидаги шартнома имзолаши йўлидаги Брюссель талаб қилаётган шартлардан бири Киев томонидан демократик ислоҳотлар ўтказилиши эди. Шунингдек, Европа Иттифоқи ҳозирда қамоқда бўлган собиқ бош вазир Юлия Тимошенконинг озод этилишини ҳам талаб қилмоқда.

Душанба куни Германия канцлери Ангела Меркел Украинанинг Европа Иттифоқи билан ассоциацияга кириш тўғрисидаги келишувни имзолаш учун зарур бўлган шартларни бажариш истагининг бор ёки йўқлиги ноаниқлигича қолаётганини билдирди.
XS
SM
MD
LG