Линклар

logo-print

Россияда 12 кишини ўлдирган гуруҳ устидан ҳукм ўқилди


Сергей Цапок гуруҳи 12 кишини, шу жумладан 4 болани ўлдирган эди. Кушчевскаялик аёл мақтуллар хотирасига шам ёқмоқда.

Сергей Цапок гуруҳи 12 кишини, шу жумладан 4 болани ўлдирган эди. Кушчевскаялик аёл мақтуллар хотирасига шам ёқмоқда.

Россиянинг Краснодар ўлкаси суди шу ҳуддудда жойлашган Кушчевская станицасида узоқ йиллар ҳаракат қилган Сергей Цапок ва унинг гуруҳи устидан ҳукм чиқарди.

Цапок ва яна икки киши умрбод қамоққа, гуруҳнинг бошқа икки аъзоси 20 йиллик, бир киши 19 йиллик муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Судланганлар қотиллик, зўрлаш, талончилик ва бошқа бир қатор жиноятларни содир этганликда айбланди.

Судланганларнинг ўзлари айбга иқрор бўлмади.

Цапок ва унинг гуруҳи Краснодарда содир этган жиноятлар нафақат Россия, балки постсовет мамлакатларида ҳам шов-шув бўлган.

Мазкур гуруҳ бирданига 12 кишини, шу жумладан 4 болани ўлдиргани хабар қилинган.
XS
SM
MD
LG