Линклар

logo-print
“Ўзтрансгаз” Акциядорлик компанияси бош директори Тўлаган Жўраев ишдан олинди.

Бу ҳақда хабар қилган ахборот агентликларига кўра, Ўзбекистон гази савдоси ва тарнспортировкасини назорат қилувчи компания раҳбарининг ишдан олингани Вазирлар Маҳкамаси қароридан маълум бўлган.

“Ўзтрансгаз”ни 2010 йилнинг ноябридан бери бошқариб келган Тўлаган Жўраев ишдан олиниши сабаблари хабар қилинмади.

Айтилишича, Жўраевнинг ўрнига компания кузатувчилар кенгаши Баҳодир Эшмуродовни тайинлаган.

Компания бош директори вазифасини бажариб турувчи Эшмуродов шу пайтгача “Ўзтрансгаз” Бош директори ўринбосари ва бош маҳандиси лавозимларида ишлаган.

“Ўзтрансгаз” “Ўзбекнефтгаз” Миллий холдинг компанияси таркибидаги компаниядир.

Ўзбекистондаги магистрал газ қувурларининг умумий узунлиги шу кунда 14 минг километрдир.
XS
SM
MD
LG