Линклар

Қирғизистондаги қишлоқ Ўзбекистондан узилиб, чироғи ўчмас бўлди


Қирғизистоннинг Ўзбекистон билан чегарадош Олабуқа туманидаги Кўктош қишлоғига Ўзбекистондан тортилган электр линияси узилиб, ўрнига Қирғизистоннинг ўзидан сим тортилди.

“Жалолободэнерго” акциядорлик жамияти матбуот хизматига таяниб, АкиПресс агентлиги хабар қилишича, Кўктош қишлоғи электр энергиясини шу пайтгача Ўзбекистондан олиб келган. Бироқ электр қуввати бир кеча кундузда 2 – 3 соатгина берилган.

Қишлоқни энергия билан узлуксиз таъминлаш учун “Жалолободэнерго” “Бўзумчак” подстанциясидан Кўктошгача 12 км сим тортган.

Бу мақсад учун “Жалолободэнерго” 8,8 млн. қирғиз сўми сарфлаган.
XS
SM
MD
LG