Линклар

Эроннинг Байрутдаги элчихонаси биноси олдида юз берган икки портлашдан 23 киши нобуд бўлди, қарийб 150 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Ливан соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Эрон элчиси Ғазанфар Рокт-Абадийга зарар етмади, лекин унинг сўзларига кўра, Эроннинг маданият бўйича атташеси Иброҳим Ансорий ҳалок бўлган.

Эрон элчихонаси Байрутнинг шиалар радикал гуруҳи Хизбуллоҳнинг таянч нуқтаси ҳисобланадиган мавзесида жойлашган. Хизбуллоҳ расмий Теҳрон каби Сурия президенти Башар Асадни қўллаб-қувватлаб келади.

Хабарларга қараганда, портлашларни икки худкуш амалга оширган, улардан бири автомобилда бўлган.

Портлашлар учун масъулиятни ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ, лекин Ливан ташқи ишлар вазирлиги Исроилни ҳужумга алоқадорликда айблади.
XS
SM
MD
LG