Линклар

Ўзбек делегацияси Лондонга сафар қилмоқда


Лондонга отланган ўзбек делегациясига ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов (суратда) етакчилик қилади.

Лондонга отланган ўзбек делегациясига ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов (суратда) етакчилик қилади.

20 ноябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги ўзбек делегациясининг Буюк Британияга расмий сафари бошланади.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, ўзбек делегациясининг Лондонга сафари 22 ноябргача давом этади.

Ташриф дастурида ўзбек делегацияси аъзоларининг Буюк Британия вазирликлари ва муассасаларида, мамлакат парламентида музокаралар ўтказишлари, корчалонлик доиралари вакиллари билан учрашишлари кўзда тутилган.
XS
SM
MD
LG