Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:05

Афғонистонда ночор ўзбек оиласи 5 яшар қизини ер учун сотди


Афғонистонда ночор қолган ўзбек оиласи 5 яшар қизини 60 кавадрат метр ер учун сотгани маълум бўлди. Олди-сотди келишуви чоғида қизчанинг балоғат ёшига етгунига қадар оиласи билан қолишига рози бўлган пулдор оила ерни бериши билан қизчани олиб кетиш ҳаракатига тушиб қолган. Натижада, қизалоқнинг онаси дод-вой солиб, ҳуқуқ ҳимоячиларига юзланди.


Афғонистон шимолидаги Шибирғон шаҳрида яшайдиган ночор ўзбек оиласи 5 яшар қизи Асмони 60 квадрат метр ер учун сотишга мажбур бўлганини айтиб, ҳукумат қошидаги Инсон ҳуқуқлари комиссиясига мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, қизалоқнинг ота-онаси келгусида қизини келин қилиб бериш шарти билан маҳаллий пулдор оиладан ер олган. Келишув пайтида пулдор оила қизалоқ балоғат ёшига етгунига қадар ота-онасининг уйида қолиши рози бўлган.

Аммо тўлов амалга оширилгач, у оила 5 яшар Асмони ўша заҳоти олиб кетиш ҳаракатига тушиб қолган.

Асмонинг хавотирга тушган ота-онаси чора истаб, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларига юзланди.

Улар билан суҳбатлашган мухбир Олим Кўҳканнинг хабар қилишича, бу оила муқаддам Асмонинг 7 яшар опасини ҳам 25 яшар йигитга келин қилиб сотган.

Ҳозир Афғонистон ҳукумати қошидаги Инсон ҳуқуқлари комиссияси бу оилани ўз кузатувига олди ва Асмони бевақт никоҳдан ҳимоя қилиш кафолатини ваъда қилди.

Бошқа тафсилотларни мухбиримиз лавҳасида тингланг.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:44 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG