Линклар

29 октябрь куни @GulnaraKarimova ўзининг Twitter саҳифасида совет диктатори Иосиф Сталин ўғли ҳақидаги рус фильмидан таъсирлангани ҳақида ёзиб, Сталиндан сўз очди.


“...Ўртоқ Сталин бўлган ва бор... ва у менинг отамдир! Ва бу то мен ўлгунча шундай бўлиб қолади....” В.Сталин (“Халқлар Отасининг ўғли” фильмидан), деб ёзди.
Гулнора Каримованинг бу битигига жавобан Лидия Никитина исмли Твиттер фойдаланувчиси “Биз сизни нима безовта қилаётганини англадик”, дея луқма ташлади. Каримова хоним бу луқмага тасдиқ белгисини қўйди.

Илвира Мамажонова исмли фойдаланувчи эса Гулнора Каримовани “ота-онамизни ўз ихтиёримиз билан танламаймиз, улардан, жилла қурса, бизга ҳаёт бахш этганлари учун ҳам фахрланамиз, ота-оналаримиз - бизнинг фахримиз”, дея юпатган бўлди.

Айни пайтда stas исмли фойдаланувчи Каримова хонимга мулоҳаза билдиришда эҳтиёткорроқ бўлишни тавсия қилди.

31 октябрь куни @damirama15h Каримовага твит йўллаб, “Гулнора хоним қонхўр диктаторнинг қизи бўлиш қандай?”, дея сўради.
Бунга жавобан Гулнора хоним : “Ҳеч қачон ўз виждонимни сотмайман ва шундай эканимдан бахтиёрман” (Эркин таржима; таҳр.), дея твит қолдирди.

Ўша куни Гулнора Каримованинг Твиттердаги мухлиси Балбак Тулобаев “Отангиз билан ярашинг” деган маслаҳат берди.
Бу тавсияга жавобан Гулнора Каримова “ Уни ҳамма нарса ҳақида примитив тарзда алдашмоқда”, деб жавоб қайтарди.

5 ноябрь куни @alpomis "Ҳеч ўйлаб кўрмадингизми, улар отангизни йўқ қилиш учун сизни ундан узоқлаштиришни хоҳлашаяпти", деган твитни Каримова лентасида қолдирди.

Бунга жавобан @GulnaraKarimova "Аллақачон" (Уже) деди. Лекин Гулнора бу сўзнинг охирига кулгу белгисини қўйди. Шу боис у бу сўзни ҳазил тарзида ёздими ёки жиддий буни илғаш қийин.
XS
SM
MD
LG