Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:45

Каримованинг тан соқчилари ҳибсга олинди


4 ноябрь куни @GulnaraKarimova бугун ўзининг собиқ тан соқчилари ҳибсга олингани ҳақида твит-хабар қолдирди.

“Бугун Хавфсизлик хизмати бошлиғи Ҳаёт Шарифутдинов (Шарифхўжаев демоқчи- таҳр.) собиқ қўриқлаш ходимларини ҳибсга олди! Мана сизга Чемберленнинг жавоби... лекин аҳмоқона! Энди калтаклашади”, дея твитлади Каримова.
"Нима сабабдан ҳибсга олинган", деган саволларга Каримова "Менинг очиқ гапирганимга жавоб", "Шунинг учун жим ўтиргандим. Ёнимдагиларнинг барчасини калтаклашади", деди.

"Отангиз сиз томондами ёки?", деган саволга эса @Gulnara Karimova "Ўзлари ҳам адашиб кетишди", деди.

Гулнора Каримованинг бизнес-империясида саросима бошланган пайти унинг атрофидаги одамлардан бир неча нуфузли киши, жумладан, унинг қўриқчиларининг бошлиғи ҳам мамлакатдан қочиб кетгани айтилган эди.

Кейинчалик Каримова теле-радиоканалларидан “айрилиши” арафасида қўриқчилари гуруҳидан ҳам мосуво қилингани хабар қилинган.
XS
SM
MD
LG