Линклар

Каримова "заҳарланганини исботловчи ҳужжат"ни келтирди


Немис тилида ёзилган ва кўринишидан тиббий хулосага ўхшаш ушбу маълумотномада бирор исм кўрсатилмаган.

Немис тилида ёзилган ва кўринишидан тиббий хулосага ўхшаш ушбу маълумотномада бирор исм кўрсатилмаган.

15 ноябрь куни Каримова хоним ўзини заҳарлашга ҳаракат қилишганини яна бир бор таъкидлаб, ушбу "суиқасд уринишини исботловчи ҳужжат"ни твит лентасида эълон қилди.

“Заҳарлашга ҳаракат қилишганди... бир неча ойдан буён даволанаяпман”, деган @GulnaraKarimova “заҳарланиш воқеасига ишонмаётганлар учун исбот” сифатида бир ҳужжатни эълон қилди.
Немис тилида ёзилган ва кўринишидан тиббий хулосага ўхшаш ушбу маълумотномада бирор исм кўрсатилмаган. Ҳужжат кимга берилгани ва ким томонидан берилгани ҳам номаълум.

На бирор бир исм-фамилия, на унинг берилган санаси маълум. Ҳужжатда фақат минераллар миқдори ҳақидаги маълумотлар бор холос.

Маълумотноманинг қизил рангли қалам билан устидан чизилган жойида рух ва симоб миқдорининг нормадан зиёд экани кўрсатилган.

Каримова хоним 31 октябрь куни ҳам ўзини заҳарламоқчи бўлишгани ҳақида ёзганди.

"Мени симобга ўхшаган оғир метал билан заҳарлашга ҳаракат қилишди. Худонинг хоҳиши билан мени оёқдан йиқита олганлари йўқ. Лекин ҳануз даволанаяпман", дея ёзган Каримова бу воқеа қачон, қаерда, ким томонидан қилинганини очиқламаган.
XS
SM
MD
LG