Линклар

logo-print
31 октябрь куни Гулнора Каримова "Terra Group" ширкатига қарши айбловлар илгари сурилганини тасдиқлади.

"Terra-га 2009 йилда аудит ва солиқ томонидан тасдиқлатилган қоғоз бўйича муассисларга солиқ тўламаганлик тўғрисида "сўриб чиқарилган" айбловларни ёпиштиришмоқчи", деб ёзди президентнинг қизи.
6 ноябрь куни эса Каримова “Terra Group қўшиқчилардан пора олганликда айбланаётгани" ҳақида ёзди.

@GulnaraKarimova иддаосига кўра, “Бугун прокуратурага юлдуз-қўшиқчиларни йиғиб, улардан Терра ходимларига қарши ёзма равишда кўрсатма олинган”.

Каримованинг ёзишича, "хонандалар Terra Group ходимлари улардан пора олгани, ТВ ва радиога чиқиш учун белгиланган нархдан ортиқча пул тўлашни талаб қилгани каби бўҳтонлар бўйича айтиб турилган матнни ёзишган”.
Октябрь ойида Гулнора Каримовага қарашли Terra group таркибида фаолият юритиб келган 3 та радиостанция бир вақтнинг ўзида эфирдан узиб қўйилган ва ширкатда текширув бошланган эди.

31 октябрь куни Каримова Twitter орқали Terra Group ширкатига қарши молиявий айбловлар илгари сурилаётгани ҳақида ёзганди:

"Terra-га 2009 йилда аудит ва солиқ томонидан тасдиқлатилган қоғоз бўйича муассисларга солиқ тўламаганлик тўғрисида "сўриб чиқарилган" айбловларни ёпиштиришмоқчи", деб ёзганди ўшанда президентнинг қизи.

Кейинчалик Terra Group” ширкатининг "Infinbank" банкидаги ҳисоб рақамлари музлатиб қўйилгани тасдиқланганди.
XS
SM
MD
LG