Линклар

logo-print

Фарғонада энг арзон “движок” 3 кунда $200-300 га қимматлади


Электр генератори сотиб олишга пули етмаганлар "движок"нинг қўлболасини ишлатмоқда.

Электр генератори сотиб олишга пули етмаганлар "движок"нинг қўлболасини ишлатмоқда.

Аҳолининг электр генераторларига эҳтиёжи кундан кунга ортиб бораётгани Озодликка фарғоналик инсон ҳуқуқлари фаоли Абдусалом Эргашев билан суҳбатдан маълум бўлди.

Электр генератоларининг энг арзонини, Эргашевга кўра, бундан 3-4 кун муқаддам 1200 – 1300 долларга сотиб олиш мумкин эди, шу кунда эса, арзон “движок” нархи 1500 долларга етди.


Фарғоналик фаолдан элетр энергияси таъминоти билан боғлиқ водийдаги вазият тўғрисида суриштиришга 19 ноябрь куни эълон қилинган мана бу янгилик туртки бўлди:

Қирғизистоннинг Ўзбекистон билан чегарадош Олабуқа туманидаги Кўктош қишлоғига Ўзбекистондан тортилган электр линияси узилиб, ўрнига Қирғизистоннинг ўзидан сим тортилди.

“Жалолободэнерго” акциядорлик жамияти матбуот хизматига таяниб, АкиПресс агентлиги хабар қилишича, Кўктош қишлоғи электр энергиясини шу пайтгача Ўзбекистондан олиб келган. Бироқ электр қуввати бир кеча кундузда 2 – 3 соатгина берилган.

Қишлоқни энергия билан узлуксиз таъминлаш учун “Жалолободэнерго” “Бўзумчак” подстанциясидан Кўктошгача 12 км сим тортган.

Бу мақсад учун “Жалолободэнерго” 8,8 млн. қирғиз сўми сарфлаган.


Шундай қилиб, Қирғизистоннинг Кўктош қишлоғи аҳли чироғи бундан буён ўчмайдиган бўлди.

Абдусалом Эргашевнинг айтишича, Фарғона шаҳрининг у яшайдиган марказий қисмида ҳам чироқ бир кеча-кундузда камида бир марта ўчади.

Суҳбатнинг давомини тингланг:

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG