Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:15

Владивостокда тўлғоқдаги ўзбек аёлига ёрдам кўрсатмаган шифокорларни жазолаш сўралди


Россиянинг Владивосток шаҳри прокуратураси ўзбекистонлик тўлғоқдаги аёлга биринчи ёрдам беришдан бош тортган тиббиёт ходимларини жазолашни талаб этмоқда.

Прокуратура бу ҳақда ўзбекистонлик хомиладор аёлни қабул қилмаган Владивостокдаги туғриқхона раҳбариятига хат жўнатди.

Мактубда таъкидланишича, туғриқхона ходимлари ўзбекистонлик аёлни қабул қилмай у ва унинг қорнидаги бола ҳаётини хавф остига қўйганлар.

6 ноябр куни Владивостокнинг Завойко кўчасида жойлашган 1-туғруқхонага борган ўзбекистонлик Шоира Улашова исмли аёл Ўзбекистон фуқаролиги, туғиш учун етарли маблағи ва тиббий суғуртаси бўлмагани сабабли туғруқхонага бўсағасидан ичкарига киритилмаган эди.
XS
SM
MD
LG