Линклар

logo-print

Қозонда ҳалокатга учраган “Боинг” учқичининг қора қутиси қолдиқлари топилди


Россиянинг Қозон шаҳрида якшанба куни ҳалокатга учраган “Боинг” учқичи қолдиқлари орасидан экипаж аъзолари гаплашувлари ёзилган кассета топилди.

Ушбу кассетадаги аудиоёзувлар расшифровкаси ҳалокат сабабларини аниқлашда қўл келиши мумкин.

Якшанба куни Москвадан учган “Боинг” учқичи Қозон шаҳри аэропортида ҳалокатга учраган эди.

Учқич бортида бўлган 50 йўловчи ва ээкипаж аъзоларининг барчаси ҳалок бўлганди. Ҳозирга қадар улардан 4 нафарининг шахси аниқланди.
XS
SM
MD
LG