Линклар

Женевада Эроннинг ядровий дастури бўйича музокаралар бошланди


Женевада Эрон ва дунёнинг олти етакчи давлати вакиллари ўртасида мунозарали қолаётган Теҳрон ядровий дастурига оид сўзлашувлар бошланди.

Музокаралар бошланиши арафасида Эрон Олий Руҳонийси ўз мамлакати ядровий энергияга эга бўлиш ҳуқуқларидан чекинмаслиги ҳақида баёнот берди.

Ғарб давлатлари Теҳрон уранни бойитишни 20 фоизга тўхтатиши ва ўз ядровий дастурини ҳақидаги маълумотларни ошкор қилиши эвазига Эронга қарши жорий қилинган санкциялар юмшатилишини таклиф қилган эди.

Ғарб давлатлари Эрон ядровий қурол яратаётгани борасида хавотир билдириб келади. Расмий Теҳрон эса ўз ядровий тинч мақсадларни кўзлашини иддао қилади.
XS
SM
MD
LG