Линклар

Жаҳон банки: Ичиш, чекиш ва наркотиклар истеъмоли инсон ҳаётига катта таҳдид бўлиб қолмоқда


Чекиш, спиртли ичимликлар ва гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш, нотўғри овқатланиш ва ҳимояланмаган секс инсон соғлигига катта хавф бўлиб қолмоқда.

Жаҳон банки эълон қилган янги ҳисоботга кўра, ҳар йили дунёда 250 мингга яқин ўспирин гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиши оқибатида нобуд бўлади.

Кашандалик ҳам йилига юз минглаб одам ёстиғини қуритмоқда. Ташкилот ҳисоботида келтирилишича, ҳозирги вақтда ёшларнинг 20 фоизи сигарет чекади.

Россия, АҚШ, Индонезия ва Япония сигарет энг кўп истеъмол қилинадиган давлатлар бўлиб қолмоқда.

Жаҳон банки ҳисоботига кўра, спиртли ичимликлар истеъмоли бўйича дунёда Британиянинг Виржин ороллари ва Молдова биринчи ўриндадир.

Бу мамлакатларда алкогол истеъмоли йилига жон бошига 22-20 литрга тенгдир.

Жаҳон банки ҳиоботида Ўзбекистон бўйича маълумот келтирилмаган.
XS
SM
MD
LG