Линклар

Тожикистоннинг қайта сайланган президенти вазирларини алмаштирди


Тўртинчи бор йиллик муддатга қайта сайланган Тожикистон президенти Имомали Раҳмон айрим вазирларини алмаштирди.

18 йил давлмида Тожикистон Мудофаа вазири лавозимини эгаллаб келган Шерали Ҳайруллоев соғлиги сабабли бўшатилиб, уни ўрнини Шералишо Мирзо эгаллади.

Шу пайтгача Шералишо Мирзо Тожикистон Чегара қўшинларига қўмондонлик қилиб келган.

Шунингдек, Имомали Раҳмон мамлакат бош вазирининг биринчи ўринбосари Матлубхон Давлатов ҳамда Тоғли-Бадахшон автоном ўлкаси ҳокими Қодир Қосимни эгаллаб турган лавозимидан бўшатиш ҳақида фармон берди.

Имомали Раҳмон Тожикистонни 21 йилдан буён бошқариб келмоқда. Тожикистонда ўтказилган сўнгги президентлик сайловлари аввалгилари каби кузатувчилар танқидларига учраган эди.
XS
SM
MD
LG