Линклар

logo-print
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси декабрь ойидан бошлаб яна иккита янги телеканал - "Ҳудудлар" ва "Оилавий" телеканалларини ишга туширади.

Бу ҳақда Daryo.uz нашри ЎзМТРКдаги "ишончли манбалари"га асосланиб хабар берди.

Хабарга кўра, “Ўзбекистон” телеканали қошида очиладиган “Оилавий” телеканалида асосан оилавий қадриятлар мавзусига бағишланган кўрсатувлар намойиш этилади.

“Маданият ва Маърифат” телеканали қошида ташкил этиладиган “Ҳудудлар” телеканали эса республикадаги барча вилоятлар ҳаётига оид кўрсатувларни узатиши айтилмоқда.

Эслатамиз, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси 14 ноябрдан бошлаб “Кинотеатр” ва “Наво” номли янги телеканалларни синов режимида ишга туширган эди.

Октябрь ойида Ўзбекистонда қатор телеканаллар, жумладан, президентнинг тўнғич қизи Гулнора Каримовага тегишлилиги айтиладиган Форум ТВ, ТВ-Марказ, НТТ ва SOFTS телеканаллари тўсатдан эфирдан олинган эди.
XS
SM
MD
LG