Линклар

Женева: Теҳрон ядровий дастури бўйича навбатдаги сўзлашувлар давом этмоқда


Бугун Женевада Эрон ва дунёнинг олти етакчи давлати вакиллари ўртасида Теҳрон ядровий дастурига оид ўтаётган сўзлашувларнинг иккинчи куни бошланади.

Ҳозирча чоршаба куни бошланган навбатдаги сўзлашувлар давомида бирор-бир келушувга эришилгани ҳақида хабар қилинмади.

Етакчи давлат вакиллари Теҳронни мунозарали қолаётган ядровий дастурини олти ойга тўхтатиб туриш ва бунинг эвазига Эронга нисбатан жорий этилган санкцияларни қисман юмшатиш таклифини илгари сурмоқда.

Бир нечта етакчи давлат раҳбарлари эса Женевадаги сўзлашувларга узоқдан туриб таъсир ўтказишга уринмоқда.

Россия президенти Владимир Путин Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу билан учрашувдан сўнг Теҳрон ядровий дастури бўйича келишув тез орада имзоланишига ишонишини билдирди.

Нетаняҳу сўзлашувлар орқали “ҳақиқий ва реал” келишувга эришиш тарафдори эканини айтди.
XS
SM
MD
LG