Линклар

logo-print
Покистонлик 16 яшар ҳуқуқ фаоли Малала Юсуфзай Европа Парламентида Сахаров номидаги 2013 йилги мукофот билан тақдирланди.

Малала бу мукофотни қабул қилиб олиш у учун “катта шараф” экани ва унга таълим соҳасидаги фаоллигига янада куч бағишлашини айтди.

Қизларнинг таълим олиш ҳуқуқини ёқлагани учун ўтган йили Толибон ҳужумига учраб, тирик қолган Малала октябрь ойида Европа Парламенти томонидан ушбу нуфузли мокофотга лойиқ деб топилган эди.

Ҳужумга учрашидан аввал Малала ўша пайтда Сват водийсида Толибон ҳукми остида яшаш қийинчиликлари ҳақида Интернетда блог юритган эди.

50 минг евро (65 минг АҚШ доллари)га тенг Сахаров мукофоти ҳар йили Европа Парламенти томонидан инсон ҳуқуқлари ва фикр эркинлигини ҳимоя қилувчи фаолларга берилган.
XS
SM
MD
LG