Линклар

Қирғизистонда мухолифатдаги "Ата Журт" партиясининг парламентдаги депутати Ахматбек Келдибеков чоршанба куни Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси тарафидан ҳибсга олинди.

Озодлик радиосининг қирғиз хизматига кўра, мухолифатчи депутатга нисбатан порахўрлик ва хизмат ваколатларини суиистеъмол қилиш айбловлари илгари сурилган.

Айни дамда депутат Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси тергов изоляторида ушлаб турилибди.

Қирғизистон парламентининг собиқ спикери Ахматбек Келдибеков мунозараларга сабаб бўлаётган "Қумтор" олтин кони билан шартномани бекор қилиш ва "Қирғизгаз" ширкатини Россияга сотмаслик тарафдори эканини айтиб келади.
XS
SM
MD
LG