Линклар

logo-print

Афғонистон Лойа Жирғаси АҚШ билан хавфсизлик битимини муҳокама қилмоқда


Бугун Афғонистон пойтахти Кобулда минлаб оқсоқол ва мамлакатнинг ҳурматли кишилари иштирокида Лойа Жирға қурултойи бошланди. Афғонистонда олий кенгаш ҳисобланган жирға делегатлари Кобул билан Вашингтон ўртасидаги хавфсизликка оид битим шартларини муҳокама қилади.

Жирға иштирокчилари муҳокамасига қўйилган келишув матнида Афғонистондаги АҚШ қўшинларини суд қилиш ҳуқуқи Вашингтон ихтиёрида қолишига доир шартлар бор. Келишувда шунингдек АҚШ қўшинлари “Афғонистонда тинч фуқароларни, хусусан, уларнинг уйларида нишонга олмаслиги”, лекин уларнинг афғонистонликлар уйига бостириб кириши тақиқланмаслиги ҳам белгилаб қўйилган.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри чоршанба куни Вашингтонда қилган чиқишида АҚШ ва Афғонистон вакиллари хавфсизликка доир битимнинг якуний матни бўиуча келишиб онлганликларини маълум қилди. Керри ўтмишда тинч аҳоли орасида талафотлар бўлгани учун Вашингтоннинг Кобулдан узр сўраши масаласи муҳокама қилинмаганини ҳам қўшимча қилди.

Битим келаси йили НАТО миссияси тугагач Афғонистондаги АҚШ қўшинлари ҳозирлиги шартларини белгилаб беради.
XS
SM
MD
LG