Линклар


Каримованинг сўнгги твитларидан маълум бўлишича, "Келажак овози"нинг ўндан ортиқ фаоли терроризмда айбланиб, ҳибсга олинган. Каримова медиа лойиҳалари маслаҳатчиси Антон Коробков-Землянский Озодлик билан суҳбатда талабалардан икки нафарини пайшанба тонгда шахсан Каримова озод қилганини айтди.

Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримовани қўллаб қувватлаган икки нафар журналистнинг қамоқдан озод қилингани ҳақида Россия Жамоатчилик палатаси аъзоси¸ блоггер¸ Каримова медиа лойиҳаларининг маслаҳатчиси Антон Коробков-Землянский Озодликка маълум қилди:

- Менинг билишимча¸ Шоҳруҳ Ғаниев ва Каракоз Эвелинани ҳозир қўйиб юборишди. Мен улар билан телефонда боғланиб¸ бунга амин бўлдим. Улар тонгга яқин қамоқдан озод қилинди. Улар нафақат РУВД (Ички ишлар бошқармаси) балки¸ Миллий хавфсизлик хизматида ҳам сўроқ қилинган. Ҳибсга олинган Греция фуқароси фотограф ва радиобошловчи Янис Галанос тақдири номаълум қолмоқда. У 13 ноябрда ҳибсга олинганидан бери дараксиз.

Озодлик: Уларга нисбатан қандай айбловлар илгари сурилган?

- Аниқ бир айблов моддаси йўқ ҳали. Уларни қандайдир экстремистик фаолият юритганликда айблашган. Уларни ҳукуматга қарши сайтларга кирганликда ҳам айблашган. Мазмунан бу айбловлар ахмоқонадир. Улар Ўзбекистонда қайси сайт қайси қонунга кўра тақиқлаб қўйилгани ҳақида бирор бир ҳужжат ҳам кўрсата олишмаган. Қўлга олинганларни компютерлари ва қўл телефонлари мусодара қилинган. Билишимча¸ бу ускуналар ичидаги ахборотларни махсус хизмат ходимлари таҳлил қилиш учун ўзларига кўчириб олишган. Қўлга олинганларни мен яхши танийман. Интернетда кундалик фаол блоггер йигитлар. Буларнинг фаолияти махсус хизматлар жиғига теккан кўринади.

Озодлик: Биз қўлга олиниб¸ сўроқ қилинган блоггерлар сўз эркинлиги учун таъқибга учраган қурбонлар дея оламизми? Улар сўз эркинлиги учун курашаëтган мустақил журналистдан кўра¸ Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримованинг тарғибот маъракасида қатнашаëтган пиар пропагандистлари эмасми?

- Улар ҳеч қанақа пиаршик эмас. Буларни "пропагандист-тарғиботчи" десак тўғри бўлмайди. Ëши 20 лар атрофидаги студент болалар. Улар Гулнора Каримова ташкил қилган ëзги медиа лагерларда таҳсил олишган. Жамоатчилик муаммоларини ëритаëтган фаол ëшлар десак бўлади уларни. Булар том маънодаги блоггерлардир. Улар ҳукумат истагига қарши тарзда Гулнора Каримовани ошкора қўллагани учун жазоланишди¸ деб ўйлайман.

Озодлик: Бу блоггерларнинг озод бўлишида Гулнора Каримованинг роли қай даражада? Чунки ўз твитида "Бу 1938 йил эмас-ку, тунда секингина уйидан олиб кетиш учун", дея таъкидлаган Каримова ўзининг ҳам милиция бўлимига боргани ҳақида ёзган эди.

- Гулнора тун бўйи Тошкентдаги милиция бўлимларига бирма-бир бориб қамалган блоггерларни излади. Аввалига уларни топиш қийин бўлди. Ҳеч ким ҳеч нарсани тасдиқламади. Ҳеч қандай баëнномалар тузилмаган¸ ҳибсга олиш бўйича санкциялар ҳам бўлмаган. Расмий айбловлар ҳам ҳеч қаерда қайд қилинмаган. Тонгга яқин¸ тахминан соат 7 ларда бу икки блоггер озод қилинди¸ дейди тонгда озод қилинган блоггерлар билан телефонда гаплашган Каримова медиа лойиҳаларининг маслаҳатчиси Антон Коробков-Землянский Озодлик билан суҳбатда.

Каримованинг кейинги твитларидан маълум бўлишича, пайшанба куни "Келажак овози"нинг ўндан ортиқ фаоли терроризмда айбланиб, ҳибсга олинган.

Пайшанба эрталаб ëпилиб қолган микроблогида Гулнора Каримова бир пайтнинг ўзида ўндан ортиқ манзилдан энг таниқли ва истеъдодли "келажакчилар"ни олиб кетишганини ëзган эди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG