Линклар

“Ўзбекистон-Эрон” дўстлик жамиятининг Самарқанд бўлими етакчиси Равшан Ғуломов шиа мазхабини тарғиб этгани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Хабарларга кўра, Ғуломов “ноқонуний миссионерлик фаолиятини” олиб борганиликда айбланган ва 5 йил қамоқ жазосига маҳкум этилган.

Терговчиларнинг билдиришича, Равшан Ғуломов Тошкентдаги Эрон элчилигидан Исломнинг шиа мазхабини тарғиб этувчи варақалар ва китобларни олиб, уларни Самарқанд ва Жиззаҳ вилоятлари масжидларида тарқатган.

Ўзбекистон Дин ишлари қўмитаси мутахассислари мусодара этилган диний адабиётларда “сунний мазхаби мусулмонларини ҳақоратловчи баёнотлар” борлигини айтмоқда.

Ўзбекистонда истиқомат қилувчи 30 миллион аҳолнинг 90 фоизи Имом Аъзам мазҳаби дейиладиган сунний мазхабга эргашган мусулмонлардир.
XS
SM
MD
LG