Линклар

Ислом Каримов Оқсаройда Осиё тараққиёт банки президенти билан учрашди


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов пайшанба куни Оқсаройда Осиё тараққиёт банки президенти Такехико Накао билан учрашди.

Учрашув чоғида икки томонлама ҳамкорлик, шунингдек, минтақавий лойиҳаларни амалга оширишда биргаликдаги саъй-ҳаракатларни кенгайтириш ва ривожлантириш истиқболлари ҳақида фикр алмашилди.

Шу билан бирга, ОТБ президентининг ушбу ташрифи доирасида қатор молиявий битимлар, жумладан, “Самарқанд шаҳрида 100 МВт қувватга эга қуёш фотоэлектрик станциясини барпо этиш” лойиҳасига ОТБ тарафидан 110 миллион АҚШ долларига тенг кредит бериш битими ҳам имзоланди.

Умумий қиймати 310 миллион АҚШ долларига тенг экани айтиладиган ушби лойиҳанинг қолган қисми Ўзбекистоннинг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси тарафидан молиялаштирилмоқда.
XS
SM
MD
LG