Линклар

logo-print
Европа Иттифоқи вакили Александр Квасьневский ноябрь ойи оҳирида Вилнюсда ўтадиган саммитда Украина ва ЕИ ўртасида ҳеч кандай шартнома имзоланмаслигини маълум қилди.

Квасьневский пайшанба куни Польша матбуотига берган интервюсида Украина билан ассоциатив ҳамкорлик шартномаси имзоланмаслигини, бунга украиналик қонунчиларнинг собиқ бош вазир Юлия Тимошенкога Германияда даволаниш имкониятини бериш борасида бир қарорга кела олмагани сабаб бўлганини айтди.

Эслатамиз, 7 йиллик қамоқ жазосини ўтаётган Юлия Тимошенко масаласи ЕИ билан Украина ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома имзоланиши шарти сифатида қўйилган эди.

Ўз навбатида, Украина ҳукумати пайшанба куни ЕИ билан ҳамкорлик шартномасини тузиш бўйича олиб бораётган тайёргарликларини вақтинча тўхтатаётганини маълум қилди.

Польшанинг собиқ президенти Александр Квасьневский ва Европа Парламентининг собиқ раиси Пэт Кокслар Вилнюсдаги саммит олдидан Украинадаги тайёргарликларни кузатиб бораётган эди.

Квасьневский пайшаба куни у ва Пет Коксга топширилган миссия “тугагани”ни айтди.
XS
SM
MD
LG