Линклар

Афғонистон: Оқ уй хавфсизлик битимининг тезроқ мақулланишини ёқлайди


Оқ уй Афғонистон ва АҚШ ўртасидаги хавфсизлик битимининг 2013 йилнинг якунигача тасдиқланиши тарафдори эканини маълум қилди.

Пайшанба куни Оқ уй матбуот котиби Жош Эрнест бу масаладаги тезкор ҳаракат АҚШ тайёргарликлари учун зарур эканини айтди.

Кеча Лойа Жирға, яни Оқсоқоллар кенгашида чиқиш қилган афғон президенти Ҳамид Карзай хавфсизлик битими келаси йилнинг апрел ойида ўтадиган Афғонистон президенти сайловларидан сўнг мақулланиши мумкинлиги ҳақида гапирган эди.

Жош Эрнест хавфсизлик битимининг 2014 йилгача мақулланиши афғон ҳукумати учун ҳам муҳим эканини таъкидлади.

Шунингдек, Оқ уй матбуот котиби “АҚШ ўз аскарларини Афғонистон ҳудудида қолишини давом эттириш бўйича ҳали якуний фикрга келмагани”ни айтиб ўтди.

Агар мақулланса, мазкур хавфсизлик битими 2014 йилда хориж кучлари Афғонистондан олиб чиқилганидан кейин Америка аскарларининг мамлакат ҳудудида қолишига замин яратади.
XS
SM
MD
LG