Линклар

logo-print
Ироқ пойтахти Бағдод шаҳри яқинида юз берган портлашда камида 30 киши ҳалок бўлди, 45га яқин киши жароҳат олди.

Машинага ўрнатилган бомба пайшанба куни Бағдоддан 65 километр узоқликдаги Садияҳ шаҳридаги гавжум бозор олдида юз бергани айтилмоқда.

Жорий йилнинг апрелида Ироқ шимолидаги сунний мусулмонлар лагерига ҳукумат тарафидан уюштирилган қонли рейддан сўнг мамлакатда мазхаблараро ҳужумлар сони кескин ошиб кетди.

Ноябрь ойи ўртасида Садия шаҳрида худкуш шахс ўзини портлатгани оқибатида Ашуро кунини нишонлаётган шиалардан 30 киши нобуд бўлган, камида 65 киши яраланган эди.

Жорий йил октябрь ойи эса 2008 йил апрелидан буён энг қонли ой бўлди – бу ойда 1000 дан зиёд киши қурбон бўлди.

БМТ ҳисоб-китобларига қараганда, жорий йилда Ироқда 7000 нафардан зиёд киши мазҳаблараро ва бошқа ҳужумлар қурбони бўлди.
XS
SM
MD
LG