Линклар

Украинада ҳукуматнинг ЕИ билан ҳамкорлик келишувини имзоламаслик қарорига норозилик намойиши ўтказилди


Киев марказида жума куни эрталаб Украина ҳукуматининг Европа Иттифоқи билан Ҳамкорлик келишувини имзолаш масаласини кейинги қолдириш қарорига норозилик намойиши ўтказилди.

Мингга яқин одам иштирокидаги норозилик уюштирилган Киевнинг Мустақилик майдонига бир нечта автобусда хавфсизлик кучлари ҳам ташланди. Намойишчилар олдида мухолифат етакчилари чиқиш қилди.

Президент Виктор Янукович ҳукумати пайшанба куни ЕИ билан ҳамкорилик келишувини имзолашга тайёргарлик ишлари тўхтатилишини эълон қилди.

Ундан аввал эса парламент, собиқ бош вазир Юлия Тимошенконинг хорижда даволаниши учун қамоқдан озод қилинишига йўл очиб берувчи қонун лойиҳасини рад қилди.

ЕИ ва АҚШ расмийлари Киев ҳукумати қароридан хафсалалари пир бўлганини билдирдилар. ЕИ вакиллари келаси ҳафта Вильнюсда ўтказиладиган саммитда Украина билан келишув имзоланишига умид қилаётган эди.
XS
SM
MD
LG