Линклар

АҚШда 50 йил аввал ўлдирилган президент Жон Кеннеди хотирланмоқда


Жон Кеннеди 1963 йилнинг 22 ноябрь куни АҚШнинг Даллас шаҳрида отиб ўлдирлган эди.

Жон Кеннеди 1963 йилнинг 22 ноябрь куни АҚШнинг Даллас шаҳрида отиб ўлдирлган эди.

Бугун АҚШ собиқ президенти Жон Кеннеди ўлдирилганининг 50 йиллиги муносабати билан мамлакат бўйлаб давлат идораларида байроқлар тушириб қўйилади.

Президент Барак Обама кеча қилган чиқишида жума кунини миллий хотира куни деб эълон қилди. Мазкур сана Кеннедини эслаш ва “унинг Америка тарихида унутилмас из қолдирганини” байрам қилиш кунидир, деди Обама.

Кеннеди 1963 йилнинг 22 ноябрь куни АҚШнинг Даллас шаҳрида отиб ўлдирлган эди. Ҳукумат комиссияси қотилликни Ли Ҳарви Освальд, бир ўзи ҳаракат қилган ҳолда, амалга оширган, деган хулоса қилган.

Лекин, кўплаб америкаликлар президент Кеннеди қандайдир фитна қурбони бўлганига ишонишади.

Обама АҚШ собиқ президенти Билл Клинтон билан шу ҳафта бошроғида Арлингтон миллий қабристонида Кеннедининг қабрини зиёрат қилди.

Жума куни Обама Кеннеди асос солган Тинчлик Корпуси ташкилоти вакиллари билан учрашади.
XS
SM
MD
LG