Линклар

Латвия пойтхати Ригада гавжум супермаркет томининг қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони ошмоқда. Сўнгги хабарларга кўра, қидириш ишлари давом этаркан¸ қурбонлар сони 33 кишига етган.

Қутқарувчилар супермаркет вайроналарида қидирув ишларини давом эттирмоқда, расмийлар жамоатчиликни жабр кўрганлар учун қон топширишга чақирмоқда.

Расмийларга кўра, ҳалок бўлганларнинг уч нафари ўт ўчирувчилардир. Пайшанба куни тиғиз пайтда рўй берган ҳодисада яна камида 38 киши жароҳатланди.

Том қулаши сабаблари ўрганилмоқда, лекин расмийларга кўра, 2011 йилда қурилган супермаркет томида қурувчилар қишки боғ қуришаётган бўлган.

Латвия Бош вазири Валдис Домбровскис "қурилиш стандартларига амал қилмаганлик бўйича жиноят иши қўзғатилди", дея маълум қилди.

Латвия Ички ишлар вазири Риҳардс Козловскиснинг айтишича, “қурилиш хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмаган”.
XS
SM
MD
LG