Линклар

Жон Кеннеди ҳаëти ва ўлими


2013 йил 22 ноябр куни АҚШ собиқ президенти Жон Кеннеди ўлдирилганига 50 йил бўлади. Президент Кеннеди Далласда 46 ëшида ўлдирилган эди.

Озодлик радиоси тайёрлаган фотогаллереяда Кеннедининг ҳаëти¸ 1960 йил президентлик кампанияси¸ унинг ота-онаси, ака-ука ва опа-сингиллари¸ Кеннеди президентлиги¸ Далласдаги суиқасд ва унинг Вашингтондаги дафн маросими акс этган.



1963 йил 22 ноябр куни президент Жон Кеннеди Далласда ўлдирилди. Эрталабдан ëмғир ëғди¸ аммо сал ўтмай қуëш чиқди ва президент ҳамда биринчи хоним Жаклин Кеннеди олдинига Техаснинг Форт Уорс шаҳрида¸ кейин Далласда катта оломон томонидан хурсандчилик билан қарши олинди. Бу суратларда орзу ва қувонч билан бошланган¸ аммо катта фожиалардан бирига айланган кун акс этган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG