Линклар

Женевада 5+1 билан Эрон ўртасида музокаралар давом этмоқда


Европа Иттифоқи Ташқи сиёсат комиссари Кэтрин Эштон ва Эрон Ташқи ишлар вазири Жавад Зариф билан пайшанба куни учрашди.

Европа Иттифоқи Ташқи сиёсат комиссари Кэтрин Эштон ва Эрон Ташқи ишлар вазири Жавад Зариф билан пайшанба куни учрашди.

Женевада уч кундан бери дунёнинг олти қудратли давлати ва Эрон ўртасида Теҳроннинг ядровий дастури борасида музокаралар давом этмоқда.

Женевада ўтказилаётган сўзлашувлар Ҳасан Руҳоний июн ойида Эрон президенти этиб сайланганидан бери ўтказилаётган музокараларнинг учинчи даврасидир. 5+1 деб аталувчи АҚШ, Британия, Россия, Франция ва Хитой ҳамда Германиядан иборат гуруҳ Эронни ўз ядровий дастурини қисман тўхтатишга кўндиришга уринмоқда. Ғарб давлатлари фикрича, дастурнинг муайан жиҳатлари ядровий қурол ишлаб чиқаришга қаратилганини айтиб келади.

5+1 гуруҳи номидан асосий музокарачи мақомида бўлган Европа Иттифоқи Ташқи сиёсат комиссари Кэтрин Эштоннинг матбуот вакили пайшанба куни қилган чиқишида Эштоннинг Эрон Ташқи ишлар вазири Жавад Зариф билан учрашуви “жуда яхши” бўлганини баён қилди.

Лекин, дея қўшимча қилди у, энг мушкул масалалар ҳал бўлмаган ва жума кунги музокаралар “муҳим бўлади”.
XS
SM
MD
LG