Линклар

Лондонда Ўзбекистон ва Британия ташқи ишлар вазирлари учрашди


Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов.

21 ноябрь куни Лодонда Ўзбекистон ва Буюк Британия Ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди. Ўзбекистон ТИВнинг маълум қилишича, вазир Абдулазиз Комилов британиялик ҳамкасби Уильям Ҳейг билан сиёсий, савдо-иқтисодий, ҳарбий-техникавий, маданий-гумманитар соҳалардаги икки томонлама муносабатлар истиқболларини муҳокама қилган.

Икки дипломат халқаро масалалар қаторида Афғонистондаги вазиятни ҳам муҳокама қилгани айтилмоқда.

Афғонистонда НАТО бошчилигидаги халқаро коалиция сафида хизмат ўтайдиган Британия қўшинлари таъминоти, хусусан, Ўзбекистон ҳудуди орқали амалга оширилади. Келаси йили НАТО қўшинларини Афғонистондан олиб чиқишда Ўзбекистон ўз ҳудудини Британия ҳарбийлари учун транзит сифатида тақдим қилиши тўғрисида келишиб олинган. Бунинг эвазига Британия қўшинларига қарашли ҳарбий техниканинг бир қисми Ўзбекистонга берилиши ваъда қилинган.

Вазир Комилов Ҳейгни Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф қилгани ва бу таклиф қабул қилингани айтилади расмий хабарда.
XS
SM
MD
LG