Линклар

logo-print

К. Раббимов: “ИФ” Каримовнинг асл рейтингини айтишдан қўрқади


Сиёсатшунос ва социолог Камолиддин Раббимов

Сиёсатшунос ва социолог Камолиддин Раббимов

Франциядаги Ifop ижтимоий тадқиқотлар институти ўтказган сўровнинг шу ҳафтада эълон қилинган натижаларига қарганда, ноябрь ойида Президент Франсуа Олланднинг рейтинги яна 3 фоизга пастлаган – эндиликда францияликларнинг 20 фоизигина ўз президенти ишидан қониқиш билдирмоқда.

Бу сўнгги ярим аср ичида Францияда давлат раҳбари фаолиятидан қониқишга оид энг паст кўрсаткичдир.

Ўтган ҳафтада эса, Ўзбекистондаги “Ижтимоий фикр” Жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази ҳам ўзининг навбатдаги сўрови натижаларини эълон қилди.

“Фуқаролар сиёсат ва мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаёти тўғрисида” мавзуида ўтказилган сўров натижаларига қараганда, сўровда иштирок этган ўзбекистонликларнинг 90 фоиздан ортиғи мамлакатдаги ижтимоий ва сиёсий барқарорликни юқори баҳолаган ва бу барқарорлик кафили сифатида президент Каримовни билади.

Франция президенти обрўси нима учун пастлаб кетмоқда?

Президент Каримовнинг рейтинги ҳеч қачон 90 фоиздан пастламагани сири нимада?

Бу саволларга “Ижтимоий фикр” марказининг собиқ ходими, шу кунда Францияда яшаётган сиёсатшунос ва социолог Камолиддин Раббимовнинг OzodNazarидаги жавобларни қуйида тингланг:


Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG