Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:01

Гулнора Каримова Ўзбекистондан кетиш ниятидами?


Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова мамлакатни тарк этишни режаламоқда. Бу ҳақда Каримовага тегишли “Terra Group” ширкатининг исми сир қолишини истаган бошқарувчиларидан бири Interfax агентлигига шанба куни маълум қилган.


Агентлик манбаси Каримова хонимнинг қайси мамлакатга чиқиб кетиш ниятидан хабарсиз эканини айтган.

Гулнора Каримованинг ўзи эса бирор мамлакатга бош олиб кетиш режаси борлиги ҳақида ҳозирча оғиз очмаган.

Айни пайтда 21 ноябрь куни туш пайти "ғойиб" бўлиб, жума куни кечқурун қайта пайдо бўлган Гулнора Каримованинг Twitter микроблогидаги @GulnaraKarimova аккаунти кечган тунда яна ёпилди.

Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Twitter саҳифаси ёпилиб қолишидан аввал шов-шувли маълумотлар битилган мактубни эълон қилган.

Ўша мактублардан бирида у “онам мени йўқ қилишга киришди”, дея ёзган эди. Сал олдинроқ эса Гулнора Каримова Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раҳбари Рустам Иноятов ҳокимият учун курашни бошлаб юборганини иддао қилган эди.

Сўнгги бир ой ичида Гулнора Каримовага тегишли теле ва радио каналлар ҳамда “Фонд Форум” ёпилди.

"Фонд Форум" ташкил қилган "Келажак овози" тадбири иштирокчилари қамалгани хабар қилинди.

Европанинг бир қатор мамлакатларида Гулнора Каримова билан боғлиқ жиноий ишлар қўзғатилган. Шу сабабдан Ўзбекистон президенти Европа мамлакатларига бора олмаслиги айтилади. МТС можароси сабаб Россия ҳам Каримова учун номақбул мамлакат.

Каримованинг ўзи Twitter орқали чиқишларида мамлакатдан чиқиб кетиш режаси ҳақида ёзмаган.
XS
SM
MD
LG