Линклар

Женевада Эрон ядровий дастури муҳокама қилинади


Европа Иттифоқи Ташқи сиёсат комиссари Кэтрин Эштон ва Эрон Ташқи ишлар вазири Жавад Зариф учрашувидан лавҳа, 2013 йилнинг 22 ноябри.

Европа Иттифоқи Ташқи сиёсат комиссари Кэтрин Эштон ва Эрон Ташқи ишлар вазири Жавад Зариф учрашувидан лавҳа, 2013 йилнинг 22 ноябри.

Жаҳоннинг бешта қудратли давлати ташқи ишлар вазирлари Эроннинг мунозарали ядровий дастурига оид масалага ечим топиш учун Женевага йиғилмоқда.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров жума куни Женевага етиб келди. АҚШ, Франция, Британия, Германия, Хитой ташқи ишлар вазирлари ҳам Эрон масаласида бурилиш ясаши кутилаётган муҳим музокараларда қатнашади.

5+1 гуруҳи номидан асосий музокарачи мақомида бўлган Европа Иттифоқи Ташқи сиёсат комиссари Кэтрин Эштоннинг матбуот вакили пайшанба куни қилган чиқишида Эштон хонимнинг Эрон Ташқи ишлар вазири Жавад Зариф билан учрашуви “жуда яхши” бўлганини баён қилган эди.

Ғарб давлатлари Теҳрон уранни бойитишни 20 фоизга тўхтатиши ва ўз ядровий дастурини ҳақидаги маълумотларни ошкор қилиши эвазига Эронга қарши жорий қилинган санкциялар юмшатилишини таклиф қилган эди.

Ғарб давлатлари Эрон ядровий қурол яратаётгани борасида хавотир билдириб келади. Расмий Теҳрон эса ўз ядровий тинч мақсадларни кўзлашини иддао қилади.
XS
SM
MD
LG