Линклар

logo-print

Имомали Раҳмон ўзига янги бош вазир тайинлади


Оқил Оқилов 1999 йилдан буён Тожикистон ҳукуматини бошқариб келаётганди.

Оқил Оқилов 1999 йилдан буён Тожикистон ҳукуматини бошқариб келаётганди.

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон мамлакат бош вазири Оқил Оқиловни лавозимидан бўшатиб, унинг ўрнига Сўғд вилоят ҳокими Қоҳир Расулзодани ҳукуматга раҳбар этиб тайинлади.

Яқинда 70 ёшга тўлган Оқилов 1999 йилдан буён бош вазир лавозимини эгаллаб келаётган эди.

Аввалроқ Имомали Раҳмон 18 йил давомида Тожикистон Мудофаа вазири лавозимини эгаллаб келган Шерали Хайруллоев соғлиги сабабли ишдан бўшатиб, уни ўрнига Шералишо Мирзони тайинлаган эди.

Имомали Раҳмон Тожикистонни 21 йилдан буён бошқариб келмоқда. Тожикистонда ўтказилган сўнгги президентлик сайловлари аввалгилари каби кузатувчилар танқидларига учраган эди.
XS
SM
MD
LG