Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:40

БМТ Ўзбекистонни “систематик қийноқлар” учун танқид қилди


БМТнинг Қийноқларга қарши қўмитаси Ўзбекистон ҳукуматини мамлакат қамоқхоналардаги “систематик қийноқлар”га чек қўйишга чақирди.

Қўмитанинг жума куни эълон қилинган ҳисоботида Ўзбекистон қамоқхоналаридаги систематик қийноқ холлари ҳамда инсон ҳуқуқ ҳимоячиларига нисбатан тазийиқлар қаттиқ танқид қилинади.

БМТнинг Қийноқларга қарши қўмитаси аъзоси, Гурзия Омбудсмани Жорж Тугуши Ўзбекистон ҳукуматини юқорида тилга олинган муаммоларнинг биронтасини тан олишга хоҳиш билдирмаётганликда айблади.

Ўзбекистон тергов ҳибсхоналари ва қамоқхоналарида маҳбусларнинг қийноқлар натижасида вафот этиш ҳоллари бот-бот учрайди.

Маҳбуслар қийноқлар натижасида ҳаётдан кўз юмгани холлари ҳам кўп учрайди. Қийноқ қурбонларининг аксарияти диний-сиёсий айбловлар билан маҳкум этилганлардир.

Ўзбекистон президенти ислом Каримов ўтган йили қийноқларни тақиқловчи қонунга имзо чеккан эди.

10 нафар мустақил экспертдан иборат ҳайъат Ўзбекистон ҳукуматини ҳар бир қийноқ холати бўйича самарали тергов ўтказиб, айбдорларни жазолашга чақирди.

Ўтган ой оҳирларида Женевада бўлган мухокамаларда Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари миллий маркази директори Акмал Саидов ўз мамлакатида қийноқлар систематик тус олгани ҳақидаги хабарларни рад этишга уринган ва халқаро ноҳукумат ташкилотларини Ўзбекистон борасида бир тарафлама, нохилис ахборот тарқатаётганликда айблаган эди.

Саидов БМТ қўмиталари томонидан берилган тавсиялар Ўзбекистон ҳукумати томонидан мунтазам амалга оширилаётгани ва бу борада қабул қилинган миллий дастур амалда ўз самарасини бераётганини айтган эди.
XS
SM
MD
LG