Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:23

Томскда бир хонали квартирада 280 ўзбекистонлик ва қирғизистонлик “яшаган”


Томскда бир хонали квартирага Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари бўлган 280 одам рўйхатга қўйилгани фош бўлди. “Резина квартира” Томск тшаҳрининг Киров тумани прокуратураси ўтказган рейд давомида аниқланди.

Маълум бўлишича, 38 ёшли ишсиз томсклик эркак ўз квартиркасига рўйхатга рўйиш эвазига Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқароларининг ҳам биридан минг рубл миқдорида ҳақ олган. Лекин, мухожирлар у хонадонда яшашмаган.

Прокуратура ноқонуний мухожирликка йўл очиб бериш бўйича жиноий иш қўзғатди.

Аввалроқ, Россия президенти Владимир Путин ноқонуний мухожирликни ташкиллаштираётган резина квартира соҳибларини жазолашга чақирган эди.
XS
SM
MD
LG