Линклар

Женевада беш кун давом этган музокаралар ортидан жаҳоннинг олти қудратли давлати ҳамда Эрон вакиллари ядровий масалада келишувга эришдилар.

АҚШ президенти Барак Обама мазкур келишув жаҳон ҳамжамиятини хавотирга солиб келаётган Эрон ядровий дастурининг барча жиҳатлари бўйича келгуси музокаралар учун дастлабки ва муҳим қадам бўлди, деб таъкидлади.

- Дипломатия хавфсизроқ дунё учун йўл очди, - деди Обама.

Оқ уй раҳбарига кўра, Эрон ўз ядровий иншоотларида уранни тўйинтириш учун янги центрифугаларни ўрнатишдан воз кечиш ва оғир сувда ишлайдиган ядро реактори қурилишини тўхтатиш ҳамда ўз ядровий объектларига халқаро инспекторларнинг ташриф қилишига рози бўлган.

Буни эвазига қудратли давлатлар Эронга нисбатан санкциялар юмшатилишини ваъда қилганлар.

Бу ерда гап Эроннинг чет давлатлардаги 4 миллирад 200 миллион долларлик активларининг музлатилиши билан боғлиқ санкциялар ҳақида кетмоқда.

Агар Эрон келаси олти ой ичида олган мажбуриятларини бажармаса санкциялар яна кучга киради, - деди АҚШ президенти Барак Обама.
XS
SM
MD
LG